Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саддам Ҳусайнсиз 10 йил яшаган Ироқ
Бугун, 30 декабрь куни Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг қатл этилганига 10 йил тўлди. У ҳокимият тепасига 1979 йилда келди ва ўзининг қаттиққўл сиёсати билан давлат ишларини юрита бошлади. Аммо нефть сабабли ироқликлар турмушига енгиллик олиб кирди. У Эронга, ундан сўнг эса Кувайтга очиқ-ойдин ҳужум қилди. АҚШнинг 2003 йилда Ироққа қилган ҳужуми оқибатида у мамлакат раҳбарлигидан ағдариб ташланди. Шундан сўнг, то бугунга қадар мамлакат фуқаролик уруши исканжасида қолди. Бу эса, ўз навбатида, террорчилик ташкилотлари учун қўл келди.
1. Саддам Ҳусайннинг ёшлиги.
2. Саддам Ҳусайн 80-йилларда.
3. Саддам Ҳусайн. Суратга олинган вақт номаълум.
4. Саддам Ҳусайн. 1997 йил.
5. Саддам Ҳусайн Фрот дарёсида сузмоқда. Эрон, 1997 йил.
6. Саддам Ҳусайн ўз тарафдорлари қаршисида чиқиш қилмоқда. Бағдод, 1995 йил.
7. Саддам Ҳусайн қўлга олинган пайтдаги тасвирлар. Ироқ, 2003 йил.
8. АҚШлик аскар Саддам Ҳусайн ҳайкалини Қўшма Штатлар байроғи билан ўрамоқда. Ироқ, 2003 йил.
9. Саддам Ҳусайн судда. 2006 йил.
10. Ироқлик рассом Саддам Ҳусайн суратини чизмоқда. Бағдод, 1997 йил.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025