Ўзбекистон | 02:28 / 31.12.2016
13312
1 дақиқада ўқилади

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва юбориш янги хизмати ишга тушди

Фото: UzReport

Ягона порталда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва юбориш” янги интерактив хизмати йўлга қўйилди. Хизмат Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар учун тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” 01-02/12-13-сон қарорига кўра хизмат бепул кўрсатилади. Ягона портал орқали электрон ариза юбориш жараёнида, ҳужжатлар тақдим этиш талаб қилинмайди. Хизмат аризачилар мурожаатларининг электрон навбат режими асосида тақдим этилади.

Хизмат натижаси бўлиб, аризачи тизимда автоматик тарзда шакллантириладиган идентификацион код билан йўловчи божхона декларациясининг тўлдирилган шаклини қабул қилиши ҳисобланади.

Мавзуга оид