Жамият | 09:48 / 03.01.2017
25795
1 дақиқада ўқилади

АҚШда эгизаклар турли йилларда дунёга келишди

Фото: KPHO; KTVK via CNN Newsource

АҚШнинг Аризона штатида эгизак ака-укалар Эверетт ва Сойер Шэй 11 дақиқалик фарқ билан, бироқ шу билан бирга улардан бири 2016 йилда маҳаллий вақт билан соат 23:50 да, иккинчиси эса 2017 йил соат 00:01да дунёга келишди. Бу антиқа воқеа ҳақида USA Today портали маълум қилди. 

Болаларнинг ота-оналари Брэндон ва Холли Шэйнинг айтишича, назарий жиҳатдан улар шундай бўлишини тахмин қилганлар: аёл туғруқхонага янги йил киришидан бир неча соат олдин олиб келинган. Жуфтлик 4 ва 13 ёшли қиз фарзандлари борлиги сабабли ўғил фарзанд кўрганидан хурсанд эканлигини айтди.

"Ўғил фарзандлар бўлса, яхши. Хуш келибсан оилага, тестостерон", деб ҳазиллашган болалар отаси.

Мавзуга оид