Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кейинги мавсумда АПЛнинг янги йил тақвими ҳозиргидан ҳам «даҳшатли» бўлади
Daily Mail хабарига кўра, 2017-2018 йилги мавсум тақвимининг қоралама вариантида 17 кун ичида 6та тур ўтказилиши назарда тутилган. Учрашувлар 16, 20, 23, 26 ва 30 декабрь, шунингдек, 1 январь кунларида бўлиб ўтиши мўлжалланган.
Хабарда ёзилишича, Россияда ўтказиладиган 2018 йилги Жаҳон чемпионати (турнир 14 июнь куни бошланади) туфайли Премьер-лига ўйинларни эртароқ якунлашни режалаштирмоқда. Шу орқали футболчилар мундиалга тайёрланиш учун кўпроқ вақтга эга бўлиши мақсад қилинган.
Англия Кубогининг май ойида ўтказиладиган финал учрашуви эса тур ўйинларига халақит бермайдиган махсус кунга белгиланади.
«Лестер», «Эвертон» ва «Тоттенҳэм» клубларининг собиқ футболчиси Гари Линекер эса янги мавсум учун тақвим режасига шундай муносабат билдирган: «Менимча, бу ақлдан эмас. Ақлдан озишмоқда».
Мавзуга оид
17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди
23:12 / 27.04.2025
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
13:53 / 29.08.2024
Палмердан Мейнугача: АПЛ клубларининг «жавоҳирлар»и
15:03 / 19.08.2024