Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳарбий-денгиз флоти муқобил вертолётларга эга бўлади
Тез орада Россия ҳарбий-денгиз флотида кемалардаги учувчисиз парвоз қила оладиган қурилмаларнинг янги авлоди пайдо бўлади. Бу ҳақда, денгиз авиацияси қўмондони генерал-майор Игорь Кожин маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, яқин вақтлар ичида денгиз авиацияси модернизация қилинади, бир-икки йилдан сўнг, барча учувчи қурилмалар паркини янгилаш режалаштирилган. Энг эскилари сафдан чиқарилади, уларнинг ўрнини замонавий авиация мажмуалари эгаллайди.
«Етакчи конструкторлик бюролари мутахассислари учун истиқболли йўналишлардан бири кемаларда жойлашувчи муқобил учиш қурилмаларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқишдир», — деган Игорь Кожин.
Ҳозирда мавжуд ҲДФ денгиз авиацияси паркини модернизация қилиш дастурига кўра, 2020 йилгача денгиз авиацияси ҳарбий қисмларига 100 га яқин янги учиш қурилмалари етказиб берилади.
Бундан ташқари, Россия ҲДФ эҳтиёжлари учун янги муқобил айғоқчи-вертолёт ишлаб чиқилади. У ўт очишни тўғрилаш, нишон координаталарини маълум қилиш ва 50 кггача фойдали юкни таший олади. Вертолёт дрон вазни — 300 кгни ташкил этади, 100 км радиусда ҳаракатлана олади. Ка-135 муқобил вертолёт унинг бортига ўрнатилган оптик-электрон кузатиш тизими билан бирга етказиб берилади.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025