Ўзбекистон 2017 йилда айрим солиқ ставкаларини сақлаб қолди
Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари прогнози тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, даромад ва қўшимча қиймат солиғи учун ўтган йилги солиқ ставкаси сақлаб қолинган. Шунингдек, ягона солиқ тўлови, ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқ миқдори ўзгартирилмаган. Бу ҳақда Nuz.uz хабар қилмоқда.
Ҳужжатга кўра, 2017 йилда Ўзбекистондаги қўшимча қиймат солиғи 20 фоизлик миқдорда сақлаб қолинган.
Юридик шахсларнинг даромадига солинадиган асосий фоиз ставкаси 7,5 фоизда, тижорат банклари учун – 15 фоизлик кўрсаткичдан ўзгартирилмаган. Кимошди савдолари ва оммавий-кўнгилочар томошалари ўтказадиган юридик шахслар учун солиқ миқдори 35 фоизни ташкил этади.
Жисмоний шахслар учун даромад солиғи солиқ солишнинг иккинчи шкаласи бўйича 7,5 фоиз даражада сақлаб қолинган. Бунда жисмоний шахслар солиқ солинадиган даромадларининг барча гуруҳлари бўйича шкаласи йил бошидаги энг кам ойлик иш ҳақи — 149775 сўмдан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва бу йил давомида энг кам ойлик иш ҳақи ўзгаришидан қатъи назар бир хил қолади.
2017 йилда иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги микрофирма ва кичик корхоналари учун ягона солиқ тўлови 5 фоизни ташкил этади. Фақатгина ломбардлар (30 фоиз) ҳамда оммавий-кўнгилочар томошаларни ташкил этишдан даромад қилувчи юридик шахслар (33фоиз) истисно қилинади.
Бундан ташқари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликларининг ягона ижтимоий тўлов миқдори ҳам 15 фоизлик миқдорида сақлаб қолинган. Бошқа солиқ тўловчилар учун бу рақам 25 фоизни ташкил этади.
Расмий прогнозга кўра, 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти учун солиқ юки Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 18,9 фоизга пасаяди. 2016 йилда бу кўрсаткич 20,2 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024