Вьетнамда беморнинг қорнидан 18 йил аввал унутиб қолдирилган жарроҳлик асбоби чиқариб олинди
Вьетнамда шифокорлар беморнинг қорнидан жарроҳлик қисқичини чиқариб олишди. У бошқа тиббиёт ходимлари томонидан 18 йил аввал ўтказилган амалиёт вақтида унутиб қолдирилган, деб хабар беради Би-би-си.
VTV1 маҳаллий телеканали шифокорлар ва Ма Ван Нят исмли 54 ёшли вьетнамликдан қисқача интервью олишди. Эркак автомобиль ҳалокатидан сўнг касалхонага олиб келинган ва шифокорлар рентген жараёнида ичаклар ёнида металл буюм борлигини аниқлашган.
Ма Ван Нятнинг сўзларига кўра, 15 сантиметрли асбоб 1998 йилда унинг қорнида ўтказилган амалиёт давомида унутиб қолдирилган бўлиши мумкин.
Беморнинг ўзи эса организмидаги бегона асбоб сабаб ҳеч қачон ўзини ноқулай ҳис қилмаганини маълум қилди. Бироқ, сўнгги бир неча ойда унинг қорнида кучли оғриқлар пайдо бўлган ҳамда улар оғриқни қолдирувчи воситалар қабул қилганидан сўнг ҳам кетмаган.
Жарроҳлик қисқичини чиқариб олиш бўйича амалиёт уч соат давом этди. Ма Ван Нятни операция қилган шифокорнинг таъкидлашича, асбобнинг қулоқчалари кўп йиллар давомида занглаб кетган ва ички аъзоларга ёпишиб қолган.
Вьетнам соғлиқни сақлаш вазирлиги Ма Ван Нятни 1998 йилда жарроҳлик амалиётидан ўтказган клиникадан ҳодиса юзасидан ҳисобот тақдим этишни талаб қилди. Клиника директори эса тиббий ёзувлар 15 йилдан ортиқ сақланмаслигини маълум қилиб, вьетнамликнинг қорнида айнан ким қисқични унутиб қолдирганини аниқлаш қийин кечишини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
14:32 / 16.11.2024
АҚШда жуфтлик тўйи учун тўплаган пулларни уйсиз итнинг операциясига сарфлади
09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
11:54 / 26.08.2023
АҚШнинг «манглайидаги қора доғ» – америкаликлар Вьетнамдаги қишлоқ аҳолисини нега қатлиом қилганди?
18:30 / 23.05.2023