Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Dogan холдинги ходимлари тинтув қилинди
Туркия полицияси Dogan холдингининг собиқ бош директори ва бош ҳуқуқий маслаҳатчисининг идора ва уйларини тинтув қилиб, уларни қўлга олди. Бу ҳақида 5 январь, пайшанба куни Reuters агентлиги хабар берди.
Туркиянинг Dogan холдинги ОАВ, молия, туризм ва энергетика соҳасида фаолият юритади, шунингдек Hurriyet газетаси ва CNN Turk телеканалига эгалик қилади.
Холдинг компаниясида маълум қилинишича, тинтувлар фақат шахсий идоралар ва икки ходимнинг уйида ўтказилган. Ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳаракатлари компания фаолиятига таъсир кўрсатмаган.
Полиция июль ойидаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатларида айбланаётган мухолифат воиз Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига нисбатан йўлга қўйилган тергов доирасида ҳаракат қилган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025