Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда навбатдаги теракт: 2 киши қурбон бўлди
Туркиянинг Измир шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида бир полициячи ва суд ходими ҳалок бўлган. Яна 10 киши жароҳатланган.
Маълум бўлишича, шаҳар суди биноси олдида портловчи қурилмалар ўрнатилган 2 автомобиль портлатилган.
Бу теракт ташкилотчиларидан 2 нафари полиция билан отишма вақтида ҳалок бўлган, яна бир гумонланувчи қидирилмоқда.
Жароҳатланганлар шифохонага етказилган, улардан бирининг аҳволи оғир экани айтилган.
Маълумот учун, охирги кунларда Измир шаҳрида Истанбул теракти ташкилотчиларини қидириш бўйича махсус амалиёт давомида 40 киши қўлга олинди. Улар ИШИД билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Мамлакатда 1 январь кунги теракт туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Истанбулдаги тунги клубга ҳужум қилиб, 39 кишини ўлдирган террорчини қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025