Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йилда дунёдаги энг кучли иқтисодиёт қайси давлатда бўлгани маълум қилинди
Буюк Британия 2016 йил якунларига кўра дунёнинг энг ривожланган иқтисодиётига эга экани аниқланди: Brexit бўйича референдум ўтказилганидан олти ой ўтиб иқтисодий ўсиш фақат тезлашган. Ўтган ойда мамлакатдаги иш фаоллиги 17 ойлик максимумни янгилади. Британия иқтисодиёти ўсиш тезлиги бўйича 2,2 фоизга ошиб, АҚШ, Германия ва Японияни ортда қолдирди.

Англия Банки ва Ғазначилик муассасаси башоратидан фарқли равишда иқтисодий ўсиш фақатгина тезлашган. Ялпи ички маҳсулот биринчи икки чорак давомида 0,3 ва 0,6 ҳамда 0,6 ва 0,5 фоизга ошган.
Англия Банкининг бош иқтисодчиси Эндрю Хол¬дейннинг фикрича, иқтисодий башоратларга ихтисослашган мутахассислар ўз тахминларида жуда ҳам кўп хато қилишди. Иқтисодчининг фикрича, “касб инқирозга юз тутган”.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025