Жамият | 15:18 / 06.01.2017
25223
1 дақиқада ўқилади

Болливуднинг машҳур актёри Ом Пури вафот этди

Ҳиндистонлик машҳур актёр Ом Пури 66 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда “Би-Би-си” хабар бермоқда.

Пури 6 январь куни тонгда, Мумбайдаги ўз уйида вафот этган, деб марҳумнинг қариндошлари берган маълумотга асосланиб, хабар берган манба.
Ом Пури кинематография соҳасининг фахрийси бўлиб, 100дан зиёд кинокартина ва телевизион фильмларда суратга тушган. Улар орасида “Диско раққоси”, “Қонун ва қасос 2”, “Дон”, “Сартарош Биллу” каби машҳур фильмлар бор. Актёр ўз фаолияти давомида 10дан зиёд киномукофотларни қўлга киритган. Чехия ва Канада кинофестивалларида қатнашган.

Мавзуга оид