Жаҳон | 09:26 / 06.01.2017
8094
1 дақиқада ўқилади

Керри январь ойида сиёсатдан кетади

фото: AFP

АҚШ давлат котиби Жон Керри 20 январда истеъфога чиққанидан сўнг, давлат хизматидаги фаолиятини якунлашини билдирди. 

"Менинг давлат хизматидаги фаолиятим якунига етди", — деган Керри Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. 

Ҳозирда 73 ёшга кирган Жон Керри 2013 йил февралидан бери давлат котиби лавозимини эгаллаб келади. У Барак Обама маъмурияти таркибида 20 январда истеъфога чиқади. 

Керри қарийб 30 йилга яқин Массачусетс штатидан сенатор бўлди. 2004 йилда АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан номзодини қўйди, бироқ иккинчи муддатга сайланган Жорж Буш кичикка мағлуб бўлди. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид