Жаҳон | 14:48 / 06.01.2017
26239
1 дақиқада ўқилади

Обамага Россиянинг АҚШ сайловларига аралашганини исботловчи ҳисобот тақдим этилди

Фото: AP

АҚШ президенти Барак Обамага мамлакат президентлиги учун сайловларга «Россия ва бошқа мамлакатлар аралашуви»ни исботлайдиган ҳисобот тақдим этилган.  Бу ҳақда, АҚШ Миллий разведкаси директори Жеймс Клеппер баёнотига асосланган ҳолда The Associated Press агентлиги хабар қилмоқда.

Ички хавфсизлик вазирлиги ва Миллий разведка томонидан тайёрланган ҳисоботда айтилишича, АҚШ ҳукуматининг сайловларга хориждан аралашув бўлганига ва Россия Демократик партия аъзолари почтасини бузганига «ишончи комил». Миллий разведкага кўра, «Москва Дональд Трампнинг ғалаба қозониши учун аралашган».

Агентлик хабарига кўра, Клеппер ва айрим юқори лавозимли мулозимлар, Россия АҚШ ҳукумати, ҳарбийлари, дипломатик ва тижорий амалиётлари учун жиддий хавф солади, деб ҳисобламоқда. 

Ушбу ҳисоботнинг айрим махфий бўлмаган қисмлари келаси ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда. 

Мавзуга оид