АҚШ ўтган йили 7та давлатга 26 мингдан ортиқ бомба ташлаган
АҚШ 2016 йилда жаҳоннинг етти давлатида 26171 та бомба ташлади, деб ёзади ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик бўйича америкалик мутахассис Мика Зенко халқаро муносабатлар бўйича кенгаш сайтида.
АҚШ Сурияда 12 192 бомба, Ироқда - 12 095, Афғонистонда – 1337, Ливияда – 496, Яманда – 34, Сомалида – 12 ва Покистон ҳудудида учта бомба ташлаган.
Зенконинг таъкидлашича, бу рақамлар пасайтириб кўрсатилган ҳам бўлиши мумкин, сабаби аниқ маълумотлар фақатгина Покистон, Яман, Сомали ва Ливия бўйича бор. Битта авиазарбада эса бир неча бомбадан фойдаланиш мумкин.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, АҚШ ўтган йили 2015 йилга қараганда 3027 та камроқ бомба ташлаган. Бундан ташқари, Ливия аввалги рўйхатда бўлмаган.
Зенко ва унинг ҳамкасби Женнифер Уилсон Сурия ва Ироқ бўйича маълумотларни Пентагон ҳисоботлари ҳамда интернет орқали йиғишган. Уларнинг аниқлашича, АҚШ 2016 йилда ИШИД объектларига авиазарбалар берган коалиция кучлари таркибида энг кўп бомба ташлаган – 79 фоиз. Бу ҳолат “Қайтмайдиган қарор” амалиёти давомида юз берган.
ИШИД билан кураш олиб борувчи коалиция декабрь бошида матбуот-релизини тақдим этди. Унда амалиёт давомида тинч аҳоли вакилларидан 173 киши ҳалок бўлгани тан олинган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024