Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Сурияда содир бўлган кучли портлаш оқибатида 60 киши ҳалок бўлди
Сурия шимолидаги Азаз шаҳрида содир бўлган кучли портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 кишига етди. Бу ҳақда DailySabah нашри хабар берган. Унга кўра, бир неча ўнлаб инсонлар жароҳатланган. Бироқ ушбу маълумот ҳозирча тасдиқланмаган.
Аввалроқ, шаҳар марказидаги савдо дўконлари ёнида ичига портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль портлагани ҳақида хабар бергандик. Ҳодиса Туркия билан чегарадан тахминан 10 километр узоқликда содир бўлган. Маълумотларга кўра, бу туман “Аҳрар аш-Шом” мухолифат гуруҳи томонидан назорат қилинади.
Маълумот учун, Суриядаги қуролланган тузилмалар рўйхати 29 декабрь куни тақдим этилган бўлиб, аввалига унда "Аҳрар аш-Шом" ҳам бўлган, бироқ кейинчалик гуруҳ сулҳ ҳақида келишувни имзоламагани маълум бўлди.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025