Туркия Марказий Осиё муҳожирлар оқимидан хавфсирамоқда
Истанбулда, ишчи тоифа орасида Марказий Осиёдан келган муҳожирлар кўпчиликни ташкил қилади. Янги йилнинг биринчи кунида 39 кишининг ҳаётига зомин бўлган тунги клубдаги қотилликни амалга оширган қуролланган шахс муаяйн вақтини уларнинг орасида ўтказган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақида Gulf News нашри хабар берди.
Истанбулнинг тарихий ярим оролидаги Зайтинбурнудан ўтганда, Босфор қирғоғида Ортакўй тумани бор. Айнан шу ердаги тунги клубда якшанба куни қотил одамларга қарата ўт очган.
Унинг сершовқин кўчалари қозоқ ва ўзбек дўконлари ҳамда ресторанларига тўла. Дўконлардаги ёзувлар уйғур араб хатида ёзилган.
Бош вазир ўринбосари Вейси Кайнакнинг сўзларига кўра, жиноятчи уйғур миллатига мансуб бўлган. Тахмин қилинишича, у Зайтинбурггача таксида келган. У ҳалигача озодликда.
Ресторан ҳозир очиқ, лекин унинг баъзи ходимлари қўлга олинган.
Кўпчилик турклар Марказий Осиё, МДҲ ва Хитойнинг ғарбий қисмидаги халқ вакиллари билан чуқур этник ва маданий муносабат ўрнатиб келади. Улар Зайтинбурну каби ҳудудларда муҳожирлар билан ҳамжиҳатликда яшаб келишган. Бироқ маълумотларга кўра, сўнгги йиллардаги янги муҳожирлар оқими бу муносабатларнинг ўзгаришига сабаб бўлмоқда.
"Хонадонлар бир кунга ижарага берилади. Ким келиб, кетаётганини айтиш қийин. Маҳаллий маъмурларни ҳеч ким огоҳлантирмайди", - деди асли қозоғистонлик бўлса-да, Истанбулда туғилиб, ўсган Оқйўл.
Асосан мусулмон ҳисобланган, Ғарбий Хитой уйғурлари бутун Марказий Осиё ва Туркия бўйлаб тарқалган.
Тунги клубдаги ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди ва бу турк ҳарбийларининг Сурияга аралашуви учун қасос эканлигини маълум қилди. Хавфсизлик органларидаги манбаларнинг сўзларига кўра, қотил Марказий Осиёдан чиққан ва Сурияда тайёргарлик кўрган бўлиши мумкин.
Манбага кўра, Зайтинбурнуда яшовчи туб аҳоли, шу жумладан қозоқ илдизларга эга 65 ёшли турк ҳам округга яқин орада ташриф буюрганлардан хавсираётганларини айтган. Уларнинг фикрича, сўнгги пайтларда бу ерга ташриф буюраётганлар атайин, бир мақсадни кўзлаб келаётгандек. Уларни қўллаб-қувватловчилар асосан бу ерга бир неча йиллар аввал келиб, ўрнашиб олганлардан иборат.
Мавзуга оид
17:22 / 19.11.2024
«Марказий Осиё – Хитой» қувури орқали 14 йилда етказилган табиий газ миқдори маълум қилинди
17:25 / 15.11.2024
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
20:54 / 11.11.2024