Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада фавқулодда ҳароратда қишки велопарад бўлиб ўтди (фотожамланма)
8 январь куни, кучли аёзга қарамай, Москвада иккинчи қишки велопарад старт олди. Кимдир иштирокчиларни ақлдан озган деса, бошқалар аксинча, кенг кўламли лойиҳа учун фахр туйғусини ҳис қилишди ва қатнашчиларни шаҳарнинг энг яхши кишилари, дея аташди. TJ нашри тадбиркнинг энг сара суратларини жамлаб, тақдим этди.
7 январь куни кучли совуқ ҳарорат кузатилган Москва шаҳрида хавфнинг оловранг даражаси қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ синоптикларнинг огоҳлантиришларига қарамай, пойтахт ҳукумати ва ташкилотчилар велопарадани бошқа кунга кўчириш ёки бекор қилишдан воз кечишган, кейинроқ эса тадбир борасида иштирокчиларни огоҳлантиришган. Бу интернет фойдаланувчиларининг ҳайратига сабаб бўлди.
8 январга ўтар кечаси Москвада рекорд даражадаги 36 даража совуқ ҳарорат қайд этилди. Эрталаб ҳаво ҳарорати 26 даража совуққа тушди ва соат 11да велопарад Кремль томон старт олди.

Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025