Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ўзбекистонлик автомобиль ўғрилари ушланди
Ўзбекистонлик тўрт нафар фуқаро Москва вилоятида уч автомобилни олиб қочгани учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда вилоят ИИВ бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. «360» телеканали эса тезкор тадбир пайтида олинган видеони тақдим этди.
Жиноятчилар Москва шаҳрида олиб қочилган Honda CRV машинасида қўлга олинди – икки эркак жипда бўлган бўлса, уларнинг ҳамтовоқлари шахсий машинасида орқада келишган. Тезкор ходимлар текширув давомида бешта турли давлат рақами белгиси ва ўғирланган автомобиль калитини топишди.

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган гумондорлар Москва вилоятида учта қимматбаҳо хориж автомобилини олиб қочишгани аниқланди. Уларнинг икки нафари ҳибсга олинди, қолганлар эса шаҳардан чиқмаслик ҳақида тушунтириш хати ёзишгандан сўнг қўйиб юборилган. Гумонланувчилар 10 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
11:21 / 16.05.2025
Токиода Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди
23:58 / 15.05.2025
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
17:50 / 02.05.2025