Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2016 йилда энг кўп сотилган китоблар аниқланди
“Kitob olami” маънавий-маърифий савдо мажмуаси 2016 йилда жанрлар бўйича энг кўп сотилган китоблар рейтингини тақдим этди.
Унга кўра, ижтимоий-сиёсий адабиётлар бўйича 1-ўринда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қаламига мансуб “Юксак маънавият- енгилмас куч” асари қайд этилди. Иккинчи ўриндан И. Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир”, учинчи ўриндан эса “Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди” асарлари жой олди.
Маънавий-маърифий адабиётлар йўналишида эса 1-ўрин Тоҳир Малик асарлари (“Меҳмон туйғулар”, “Одамийлик мулки”)га берилди. Иккинчи ўриндан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Руҳий тарбия” асари жой олган бўлса, учинчи поғона Кайковуснинг “Қобуснома” асарига берилди.
Бадиий-адабий адабиётлар бўйича Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” асари биринчи ўринга лойиқ топилди. Иккинчи ўрин М.Брионнинг “Менким, Соҳибқирон жаҳонгир Темур”ига берилган бўлса, учинчи поғонадан Чингиз Айтматовнинг “Асрни қаритган кун” асари жой олди.
Болалар адабиёти йўналишида биринчи ўрин Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб”, иккинчи Ж.Свифтнинг “Гулливернинг саёҳатлари”, учинчи поғона эса Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асарига берилди.
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди
12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди
10:29 / 06.02.2025