Энг экологик компаниялар рейтинги тақдим этилди
Greenpeace технологик корпорацияларнинг экологик рейтингини тақдим этди. Уни тузишда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш, энергия истеъмоли самарадорлиги, энергия сиёсатининг шаффофлиги каби жиҳатлар инобатга олинди.
Энг экологик корпорация сифатида энг юқори баҳо (А) Apple'га берилди. Унинг соф энергия индекси 83 фоизни ташкил қилди. Бундан ташқари, рейтинг муаллифлари табиий газ, кўмир ва атом электростанциялари улушини ҳисоблаб чиқишди.
Иккинчи ўринда 67 фоиз соф энергия индекси билан Facebook ижтимоий тармоғи жойлашди. Учинчи ўринни 56 фоиз индекс билан Google эгаллади.
Энг ёмон баҳо (F) Хитойнинг интернет-гигантлари Baidu ва Tencent'га берилди. Улар ҳаддан ташқари кўп кўмир станцияларидан фойдаланишади - 67 фоиздан. Икки компаниянинг ҳам соф энергия улуши атиги 24 фоизни ташкил қилади.
Netflix, Amazon ва Samsung каби компаниялар ҳам у қадар юқори баҳога эга бўлишмади - D, C ва D.
Мавзуга оид
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
17:36 / 18.11.2024
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида пастлади
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024