Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Никарагуада президент Даниэль Ортеганинг инаугурация маросими бўлиб ўтди
Никарагуа пойтахтида президент Даниэль Ортеганинг лавозимига киришишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 2016 йилнинг ноябридаги сайловда ишончли ғалабани қўлга киритган сиёсатчи кетма-кет учинчи бор давлат раҳбари лавозимига киришди. Унинг рафиқаси Росарио Мурильо эса вице-президент бўлди.
Манагуадаги инқилоб майдони маросим ўтказилган жойга айланди. Унда Венесуэла, Гондурас ва Сальвадор президентлари Николас Мадуро, Хуан Орландо Эрнандес ҳамда Сальвадор Санчес Серен, Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь, шунингдек, Куба, Доминикан Республикаси ва бошқа давлатлар раҳбарият вакиллари иштирок этишди.
Маълумот учун, Ортегани 2016 йилнинг ноябридаги сайловларда овоз берувчиларнинг 72 фоизи қўллаб-қувватлади. Унинг бош рақиби Максимино Родригес эса атиги 15 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Конституцияга кўра Никарагуа президенти ва вице-президенти беш йиллик муддатга сайланади.
Ортега илк бора 1985 йилда президент бўлган. У 2007 йилда яна ҳукумат тепасига келди. Никарагуа унинг раҳбарлиги остида 2008-2009 йиллардаги глобал иқтисодий инқироз оқибатларини енгиб ўтди ва мамлакатдаги қашшоқлик даражаси 2009-2014 йилларда 42,5 фоиздан 29,6 фоизга қадар туширилди.
Мавзуга оид
17:07 / 31.12.2024
Аргентина суди Никарагуа президентини ҳибсга олишга ордер берди
13:52 / 20.04.2024
Исроил ва Никарагуага ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:10 / 12.09.2023
Самарқандда Никарагуа орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
10:49 / 30.08.2023