Жамият | 12:04 / 12.01.2017
13628
3 дақиқада ўқилади

2017 йилнинг энг масъулиятли аэропортлари рейтинги тақдим этилди

Британиянинг OAG компанияси таҳлилчилари дунёнинг энг масъулиятли аэропортларига доир янги статистикани тақдим этишди. OAG 2016 йилдаги 54 миллион парвоз ёзувларини ўрганиб чиқиб, шунга доир янги рейтинг билан бўлишди.

Ҳавайининг “Нawaiian Airlines” компанияси сўнгги 12 ой ичида рўйхатнинг тўққизинчи ўрнидан биринчи ўрнига кўтарилишга муваффақ бўлди. “Нawaiian Airlines” рейслари ўз вақтида парвоз қилиш ва қўниш бўйича бошқа авиакомпаниялар орасида етакчиликни қўлга киритди. Унинг 89,87 фоиз рейси белгиланган вақтда амалга оширилган.

Иккинчи ўринни Панаманинг “Copa Airlines” компанияси эгаллади. 88,75 фоиз рейслар белгиланган вақтида парвозга кўтарилган ҳамда қўнишни амалга оширган.

Учинчи ўрин Нидерландиянинг KLM авиакомпаниясига насиб этди – 87,89 фоиз. Авиакомпания бир йил аввал 12-ўринни эгаллаган, бу йил эса 3-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлган.

Тўртинчи ўрин Австралиянинг “Qantas” ташувчиси томонидан банд қилинди. Бу авиакомпания Осиё-Тинч океани минтақасидаги энг масъулиятли авиакомпания мақомига эга. Бу ерда 87,56 фоиз рейс ўз вақтида амалга оширилади.

Япониянинг “Japan Airlines” авиакомпанияси жорий йилда бир поғона пастлаб, 5-поғонани эгаллади. Япон ташувчиси 86,74 фоиз рейсни ўз вақтида амалга оширади.

Буюк Британиянинг Flybe” аэропорти 86,2 фоиз рейсни белгиланган вақт атрофида бажариб, рейтингнинг 6-ўрнида қайд этилди.

“Alaska Airlines” авиакомпанияси 86,05 фоиз рейсларини ўз вақтида бажариши билан 7-поғонани банд этди.

Испаниянинг Iberia” аэропорти 85,67 фоиз рейсни белгиланган вақт атрофида амалга ошириб, 8-ўринни эгаллади.

Буюк Британиянинг яна бир аэропорти – “Monarch Airlines”да 85,67 фоиз рейс ўз вақтида парвоз қилади ва ўз вақтида қўнади – 9-ўрин.

Сингапурнинг “Singapore Airlines” аэропорти 85,19 фоиз рейсни белгиланган вақтда бажариб ўнликнинг сўнгги поғонасидан ўрин олди.

Мавзуга оид