Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон давлат органлари кибертаҳдидларга қарши курашишга тайёрланмоқда
Жорж К. Маршал номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази АҚШ ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари кўмагида тегишли давлат органлари вакиллари гуруҳига киберхавфсизлик бўйича таълим берди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар бермоқда.
«Тошкентда кибермакон хавфсизлиги масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. У бу йўналишдаги илғор тажрибалар ва стратегияларни таҳлил қилишга бағишланди», - дея хабар қилган АҚШ элчихонаси. Мутахассислар кибермаконда миллий хавфсизлик таъминланишини чуқурлаштириш борасидаги масалани ҳам муҳокама қилишган.
Тадбирда Озарбойжон, Германия, Португалия, Польша, Украина ва АҚШ мамлакатлари халқаро экспертлари иштирок этди. Ушбу семинар Жорж К. Маршалл номидаги Европа марказининг учинчи тадбири ҳисобланади.
Экспертларнинг ўзаро алоқаси интернет инфратузилмасини кибертаҳдидлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган.
Мавзуга оид
12:18 / 21.07.2024
Самарқандда хакер йигит таниқли бойларни алдаб пулларини ўзлаштирди
19:07 / 14.01.2022
Россияда АҚШ сўрови билан йирик кибергуруҳ аъзолари қўлга олинди
14:30 / 26.09.2021
“Ставка ортидан кибержиноят оламига кириб қоламан деб ўйламагандим” — Россияда ҳакерлик қилган ўзбек йигит ҳикояси
20:27 / 17.11.2020