Фан-техника | 22:45 / 13.01.2017
26960
1 дақиқада ўқилади

Арзон ва шу билан бирга кучли смартфон номи эълон қилинди

Фото: depositphotos.com

Мобиль қурилмалар унумдорлигини ўлчашга мўлжалланган AnTuTu дастури яратувчилари арзон ва шу билан бирга кучли смартфонлар рейтингини тузиб чиқишди. 

Бу рейтингнинг энг юқори поғонасини 170 доллардан таклиф қилинувчи Lenovo ZUK Z2 смартфони эгаллади. Харидор бу пулга Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 3 гигабайт тезкор хотира, 5 дюймли FullHD-дисплей, 13-мегапикселли камера ва 3500 мА-с ҳажмли аккумуляторга эга смартфон олади. 

Нарх ва унумдорлик нуқтаи назаридан энг мақбул смартфонлар ўнталиги қуйидагича кўриниш олди: Lenovo ZUK Z2; Xiaomi Redmi Note 3; Xiaomi Mi4C; Xiaomi Redmi Note 4; LeEco Le 2; LeEco Le Pro 3; 360 N4; LeEco Le Max 2; Meizu Metal; Xiaomi Mi5S.

Бу смартфонлардан иккитаси – LeEco Pro 3 ва Xiaomi Mi5s 2016 йилнинг энг кучли смартфонлари рўйхатидан жой олганди. 

Мавзуга оид