Жаҳон | 09:55 / 13.01.2017
5550
2 дақиқада ўқилади

Обама кубалик қочқинларга мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи сиёсатни бекор қилди

фото : ria.ru

АҚШ маъмурияти мамлакатга визасиз кириб келган кубаликларга бу ерда яшаш ҳуқуқини берувчи сиёсатни бекор қилди. Бу ҳақда президент Барак Обаманинг баёнотида айтилади.

"Ички хавфсизлик вазирлиги йигирма йилдан аввал яратилган ва бошқа даврга мўлжалланган "нам/қуруқ оёқлар" сиёсатини тўхтатмоқда. Қарор ҳозирданоқ кучга киради, шунинг учун Қўшма Штатларга ноқонуний равишда киришга ҳаракат қилаётган кубалик фуқаролар АҚШ қонунчилигига кўра умуман йўқолади", - дейилади давлат раҳбар баёнотида.

Президентнинг таъкидлашича, кубалик ноқонуний муҳожирларга муносабат, бошқа давлат нолегалларига нисбатан муносабат билан бир хил бўлади. Унинг сўзларига кўра, орол давлати ҳукумати бундай шахсларни ортга қабул қилиб олишга рози бўлган.

Шу билан бир қаторда, АҚШга Куба ҳукумати топшириғига кўра учинчи давлатларда ишлайдиган ёки таълим оладиган мамлакат тиббиёт ходимларининг киришига рухсат берувчи махсус дастур ҳам бекор қилинмоқда. Эндиликда бу тиббиёт ходимлари АҚШга кириш учун умумий қабул қилинган қоидалар асосида мурожаат қилишлари лозим бўлади.

"Маъмуриятим ишида биз Куба халқининг ҳаётини яхшилаш учун меҳнат қилдик. Бу унга манбалар, маълумотлар ва ташқи дунё билан алоқага киришиш имконини кенгроқ тақдим этиш орқали амалга оширилди. Бундай усулни қўллаб-қувватлаш кубаликлар ривожланишдан роҳатланишлари, ислоҳотларни ўтказиб, ўз тақдирларини ўзлари ҳал қилишларида кафолат бўлиб хизмат қилди", - таъкидлаб ўтди Обама.

Аввалроқ, АҚШда исталган кубалик муҳожир яшаш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин эди.

Мавзуга оид