Спорт | 19:28 / 13.01.2017
6765
2 дақиқада ўқилади

«Ред Булл» «Ред Булл»дан 10 млн еврога футболчи сотиб олди

Франциялик 18 ёшли ҳимоячи Деотшанкюль Юпамекано «Ред Булл Лейпциг» футболчисига айланди. Немис клуби сайтида хабар қилинишича бу футболчи билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланган.

«РБ Лейпциг» Юпамеканони «Ред Булл Зальцбург»дан харид қилди.

Kicker маълумотига кўра, трансфер қиймати 10 млн еврони ташкил этган. Бундан ташқари, австрияликлар клуби футболчи бошқа жамоага қайта сотилганда муайян миқдордаги улушга эга бўлади. 

Нашрнинг қайд этишича, бу истеъдодли футболчи учун «Бавария», «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» каби жамоалар ҳам кураш олиб борганди.

«Ред Булл Зальцбург» таркибида Юпамекано 23 ўйин ўтказиб, Австрия чемпионати ва мамлакат Кубогини қўлга киритган. У Франция U17 билан 2015 йилда Европа чемпионига айланганди.

Германияда тарих яратган «лаънати» жамоа. Бундеслиганинг янги етакчиси ҳақида

Мавзуга оид