Жаҳон | 07:57 / 14.01.2017
12883
1 дақиқада ўқилади

Обама Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

Фото: EPA

2017 йил 20 январда ваколати якунланадиган АҚШ президенти Барак Обама Украинадаги воқеалар сабабли Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар муддатини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати эълон қилган ҳужжатларда сўз юритилган. 

Обаманинг фикрича, "Россия Федерациясининг ҳаракати ва сиёсати", "АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига нисбатан фавқулодда ва ўзига хос таҳдид уйғотишда давом этмоқда". "Шу боисдан, Украинага нисбатан қабул қилинган 13660 сонли фармонга мувофиқ, фавқулодда ҳолат (санкция) тартибини узайтириш лозим деб қарор қилдим", - деб қайд этган президент.

Шундай қилиб, санкция яна бир йилга узайтирилди. Фармоннинг ўзи 2014 йил 6 мартида қабул қилинган эди. 

Умуман, Украинадаги воқеалар сабабли, АҚШ президенти Россияга нисбатан 3 марта фармон қабул қилган эди. 

Мавзуга оид