Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Россия яқинлашиш жараёнини чўзаётгани айтилди
Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зайбакчи турк томони Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашиши учун барча ишни қилганига қарамасдан, Россия икки давлатнинг яқинлашиши жараёнини чўзаётганини айтди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Россия билан хизматлар ва инвестициялар масаласи бўйича мулоқот фаол ва ижобий йўсинда давом этаётганига қарамасдан, икки давлат ҳамкорлиги даражаси инқирозгача бўлган даражага ҳали қайтмади", деб айтган Зайбакчи.
Жумладан, унинг айтишича, маҳсулотлар сифат даражаси сақланиб қолганига қарамасдан, Туркиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига чеклов амал қилмоқда, маҳсулотлар етказиб беришдаги квоталар ва Туркия фуқароларининг Россияда ишга жойлашиши учун рухсат беришда муаммолар мавжуд.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025