Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Таиландда қирувчи самолёт авиашоу пайтида қулади
Таиланд жанубида JAS 39 Gripen қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Ҳодиса авиашоу пайтида юз берган, деб хабар тарқатди Bangkok Post.
Нашр маълумотларига кўра, воқеа Сонгкхла вилоятидаги Хатъяй шаҳрида болалар кунига бағишлаб ўтказилган авиашоуда юз берган.
Самолёт учувчи учиш-қўниш йўлагида кутилмаган ҳужумкор ҳаракатни амалга оширмоқчи бўлганида қулаган. Унинг ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Аэропорт биноси рўй берган фожиадан сўнг ёпиб қўйилди, тижорат рейслари эса бошқа аэропортга кўчирилди.
Мамлакат ҳукумати ҳодиса сабаблари ўрганишга киришди. Бош вазир генерал Прают Чан-Оча ҳалок бўлган учувчининг оила аъзолари ҳамдардлик билдирган.
Мавзуга оид
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:02 / 18.04.2025