Спорт | 10:52 / 15.01.2017
8638
2 дақиқада ўқилади

Видео: Энди Кэрролл ҳафтанинг энг чиройли голини урди

«Вест Ҳэм» АПЛнинг 21-тури доирасида «Кристал Пэлас»ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. У бу учрашувда уикенднинг энг чиройли голига муаллифлик қилди. Ҳужумчи 79-дақиқада Микаэл Антонио узатган тўпни қайчи услубида дарвоза тўрига жойлади.

Футболчи учрашувдан кейин журналистлар билан гаплашган.

«Мен бугун гол уриш учун майдонга чиққандим. Майкл Антонио мени ўз вақтида кўрди ва тўпни узатди. Бу ҳафтада машғулотлар вақтида шундай зарбани ижро этишни машқ қилдим ва кўп марта тўпни устунга теккиздим. Мен ўйинда ҳам бу ишни такрорлашга қарор қилдим ва биринчи имкониятданоқ гол бўлди. Жуда бахтиёр эдим. Мен бир неча йилдан буён шундай гол уришни орзу қилардим. Бу фаолиятимдаги энг қувончли лаҳзалардан бири», — дея футболчининг сўзларини келтирган BBC.

2011 йилда Кэрролл «Ньюкасл»дан «Ливерпуль»га 41 млн евро эвазига трансфер қилингач, инглиз футболчилари орасидаги энг қимматбаҳо футболчига айланганди.

«Энфилд»да Энди кутилган ўйинни намойиш эта олмади ва 2013 йилда «Вест Ҳэм»га 17,5 млн евро эвазига ўтди.

Кэрролл бу мавсумда 13 учрашувда майдонга тушган ва 3 гол урган.

Мавзуга оид