Спорт | 11:45 / 16.01.2017
4952
1 дақиқада ўқилади

Гвардиола миллий чемпионатлардаги энг йирик мағлубиятига учради

Англия Премьер-лигасининг 21-турида "Манчестер Сити" меҳмонда "Эвертон"дан 4:0 ҳисобидаги йирик мағлубиятга учради.

Бу мағлубият "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг мураббийлик фаолиятидаги миллий чемпионатларда учраган энг йирик мағлубияти бўлди.

Бунгача Гвардиола бошчилигидаги "Бавария" ва "Манчестер Сити" мос равишда "Реал" ва "Барселона"га шундай ҳисобда ютқазган, бироқ бу Чемпионлар Лигаси доирасида юз берган. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид