Жаҳон | 17:39 / 16.01.2017
17021
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ икки Кореянинг бирлашишига тўсқинлик қилмоқда

АҚШ "Корея ярим оролидаги шимол ва жанубнинг бирлашишига тўсиқ бўлиб турибди". КХДРнинг марказий газетаси "Нодон синмун" шундай фикрни илгари сурмоқда.

Нашрда чоп этилган мақолада қайд этилишича, "Вашингтон корейслар ўртасида зиддиятни кучайтириш ва Корея халқ демократик республикасини қамал қилишга уринмоқда". Бундан ташқари, нашрга кўра, "АҚШ маъмурияти Шимолга бостириб кириш учун Жанубий Кореядан зарба берувчи бригада сифатида фойдаланишни режалаштирган".

"Нодон синмун"нинг таъкидлашича, Америка ҳукумати "барча корейсларнинг бирлашишга бўлган уринишини тушуниш, ушбу жараёнга тўсқинлик қилаётган консерватив кучларни қўллаб-қувватлаш ғояси воз кечиш ҳамда Пхеньянга душманона кайфиятда бўлиш сиёсатидан воз кечиш вақти келганини англаши лозим".

Аввалроқ, КХДР миллий бирлашиш кенгаши Жанубий Кореяни "Шимолдаги ватандошларга нисбатан душманлик сиёсатига барҳам бериш"га чақирган эди.
 

Мавзуга оид