Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Путин самолётининг нима учун таъмирланганига изоҳ берди
Россия президенти Владимир Путин самолётининг таъмирланиши кутилмаган ҳолат билан боғлиқ эмас. Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнот беришича, давлатнинг биринчи шахслари фойдаланадиган махсус "Россия" парвоз гуруҳининг барча самолётларига техник ва хавфсизлик нуқтаи-назаридан ўта юқори талаблар қўйилади.
"Техник хизмат кўрсатиш амалга оширилмоқда. Биласизми, давлатнинг биринчи шахсларига хизмат қилувчи парвоз гуруҳи фойдаланадиган самолётлар, табиийки, махсус назорат остида бўлади. Шунга кўра, захиралаш, текшириш ва шу каби талаблар кучайтирилган бўлади. Айнан мана шу жараёнлар амалга оширилмоқда", — деган Песков журналистларга.
Шу билан бирга, таъмирлаш кутилмаган ҳолат билан боғлиқми?, деган саволга "йўқ", - дея жавоб берган.
"Известия" нашрининг ёзишича, Путиннинг хорижий сафарларда фойдаланадиган Ил-96-300 VIP-борти чап қанотига бироз зарар етган, стабилизатор устки қисмига ҳам талофат етган. Самолётни таъмирлаш бўйича тендер давлат харидларига доир сайтда эълон қилинган.
Мавзуга оид
12:23 / 14.05.2025
Песков: Россия делегацияси музокаралар учун 15 май куни Истанбулга боради
11:10 / 13.05.2025
Кремль Украинада ўт очишни тўхтатиш талабига жавоб қайтарди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025