Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда Туркия ва Россия ҳамкорлигида илк ҳарбий амалиёт ўтказилди
Россиянинг Суриядаги авиагуруҳи ҳамда Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари Ал-Боб шаҳри яқинида ИШИД жангариларига ҳаво зарбалари йўллади. Бу ҳақда Россия Бош штабининг оператив бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Сергей Рудской маълум қилган.
«Ҳаво амалиётида Сурия томони розилиги билан Россия ҲККнинг 9та ҳарбий самолёти, жумладан 4та Су-24М, 4та Су-25 ва битта Су-34 бомбардимончиси, шунингдек, Туркия ҲҲКнинг 8та самолёти: тўртта F-16 ва тўртта F-4 самолётлари иштирок этди. Жами бўлиб 36 объект йўқ қилинди», — деган у.
Объектлар икки давлатнинг авиация гуруҳлари бошқармалари ва Бош штаблари келишуви асосида белгиланганди. Кейинги икки кун мобайнида ҳудудда дронлар ва сунъий йўлдошлар орқали жиддий разведка олиб борилганди.
Ҳалабнинг шимоли-шарқидаги Ал-Боб туманида 2016 йилнинг декабридан буён ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмоқда. ИШИД назоратидаги бу шаҳарга ҳужум қилаётган «Сурия озодлик армия»сини туркиялик ҳарбийлар қўллаб-қувватлаб келаётганди.
Мавзуга оид
12:14 / 24.11.2023
ҲАМАС ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони авиазарба оқибатида ҳалок бўлди
14:06 / 20.12.2021
NYT: АҚШ авиазарбалари оқибатида Яқин Шарқда Пентагон эълон қилганидан анча кўп одам ўлган
08:21 / 24.06.2021
Эфиопияда бозорга берилган авиазарба оқибатида 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди
01:01 / 14.01.2021