Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Тожикистон ҳукуматлари авиапарвозларга доир музокаралар ўтказади
Россия ва Тожикистон авиабошқармаларининг икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни нормаллаштириш бўйича музокаралари 26 январда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия транспорт вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар қилган.
"Россия ва Тожикистон авиабошқармаларининг музокаралари 26 январга режалаштирилган", - деб хабар қилган вазирлик матбуот хизмати.
Аввалроқ, Россия транспорт вазири Максим Соколов журналистларга маълум қилганидек, Россиянинг Тожикистон авиакомпанияларига нисбатан РФга парвозлари юзасидан қўшимча тақиқлар ёки бошқа турдаги чеклаш чоралари кўриш режаси йўқлигини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойи охирларида Россия томони Тожикистоннинг хусусий авиакомпаниясига, РФнинг қатор шаҳарларига авиақатновларни амалга оширишни тақиқлаган эди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025