Спорт | 01:00 / 19.01.2017
8022
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик шахматчи қиз Деҳлидаги мусобақада ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова 15th Delhi International open-2017 халқаро шахмат мусобақасида ғолиб бўлди. 

Ўзбекистонлик шахматчининг ҳисобида 4та ғалаба ва 5та дуранг бор. 

Эркаклар ўртасидаги мусобақада тожикистонлик халқаро гроссмейстер Фаррух Амонатов ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Марат Жумаев эса 3-ўринни эгаллади. 

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид