Фан-техника | 21:54 / 20.01.2017
19188
1 дақиқада ўқилади

Clash of Clans ўйинининг миллион аккаунти хакерлар томонидан бузиб кирилди

Supercell студияси ўзининг расмий анонсида 2016 йилнинг сентябрида хакерлар энг машҳур мобил ўйиннинг миллион аккаунтини бузиб киргани ва бу Clash of Clans мобил стратегияси ишлаб чиқарувчилари сайти форумига ҳам тегишли бўлгани ҳақида маълум қилди. Бироқ бу ҳужумнинг ўйин аккаунтларига ҳеч қандай боғлиқлик жойи йўқ.

Ҳозирда ишлаб чиқарувчилар заифлик бегона хакерларга форум фойдаланувчиларига оид муайян маълумотларни  олишга имкон бергани ҳақидаги ҳисоботни кўриб чиқишмоқда. Бир қатор электрон почта қутилари ва шифрланган пароллар ҳам шу маълумотлар сирасига киради. 

Компанияда бу каби заифликларга жуда жиддий муносабатда бўлиниши ва фойдаланувчилар хавфсизлиги тўғрисида гап кетганда мутахассислар жуда жиддий сиёсат юритишларини қўшимча қилишди. 

Supercell вакиллари фойдаланувчиларга имкон қадар тезроқ паролларни ўзгартиришни таклиф қилишди. Шунингдек бошқа тизимларда ҳам шу пароллар қўлланган бўлса, уларни ҳам ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.

Мавзуга оид