Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилинадими, Обаманинг сўнгги иш куни ва террорчи Машарипов ҳақида сўнгги янгилик
Якунланиб бораётган 20 январь куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Бугун Ўзбекистонда

Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда.
Президент Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилиди.
Кўмир саноатининг самарадорлик ва тежамкорлиги ҳақида таҳлилий мақола.
2016 йилда деярли 4 миллиард сўмлик зарар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида жадаллик билан қурилаётган трамвай тармоғи барча 4та йўналишининг узунлиги 34,8 кмни ташкил этади.

АҚШнинг Arton Capital компанияси томонидан тайёрланган янги тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон фуқароси паспортининг бугунги кучи қай даражада эканлиги борасида сўз юритилди.
Жаҳон банки Ўзбекистон бизнесига миллиардлар ажратади.
Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудига автомобиль юкхонасида яшириниб кирмоқчи бўлди.
Ш.Мирзиёев томонидан қўшни давлатларда юз берган бахтсиз ҳодисалар сабаб, уларга ҳамдардлик мактублари йўлланди.
Жумладан, Италия президенти Сержо Маттареллага ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ана шундай мактублар жўнатилди.
Обаманинг сўнгги иш куни

АҚШ президенти Барак Обама президентлик лавозимидаги охирги иш кунини ўтказди. У бугун...
330 нафар жиноятчининг жазосини енгиллаштирди.
У америкаликларга хайрлашув мактубини ёзди.
Бундан ташқари...
Оқ уйдан Обамага тегишли буюмлар олиб чиқиб кетилди.
Жаҳоннинг бошқа майдонларида

Хитой аҳолиси сони 1,4 миллиард кишига етди.
Гамбиянинг янги президенти ўз лавозимини бажаришга киришди.
Мельбурнда автомобиль пиёдалар устига атайин ҳайдаб борилди.
Бугун Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришади.
АҚШда ИШИДни қўллаб-қувватлаш айби билан марказий осиёликлар ҳибсга олинди.
Давос 2017: Бутунжаҳон иқтисодий форумининг асосий шахслари ва воқеалари.
АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореяга қарши йўналтирилган машқларни бошлашди.
Эмомали Раҳмон Тожикистонда 2017 йилни Ёшлар йили деб эълон қилди.

Машариповнинг турмуш ўртоғи террорчини қўлга олишда муҳим роль ўйнади.
Афғонистонда жангариларнинг ҳужуми оқибатида 20га яқин полициячи ҳалок бўлди.
Машҳур "Ламбада" қўшиғи ижрочисининг ҳаёти фожиали тугади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025