Ўзбекистон 2022 йилгача 7,7 миллиард АҚШ долларилик кредитлар жалб этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилгача халқаро молия институтларидан 7,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредитлар жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар берди.
Маблағлар Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегияси доирасида жалб этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокама учун эълон қилинди.
Фармон лойиҳасига кўра, Ўзбекистон халқаро молия институтлари билан муносабатларни кенгайтириш ва ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон 2016-2020 йилларда Жаҳон банкининг 3 миллиард АҚШ долларини 27та лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилмоқчи.
Кутилишича, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 2016-2018 йилларда 25та лойиҳани амалга ошириш учун 3,7 миллиард АҚШ долларилик кредитлар ажратади.
Ўзбекистон 2017-2019 йилларда Ислом тараққиёт банкининг 1 миллиард долларини устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилгача Хитойнинг Эксимбанки, Жанубий Кореянинг Эксимбанки, JICA, KOIСA, GIZ, Франция тараққиёт агентлиги ва бошқа ташкилотларнинг грантлари ҳамда кредитларини жалб этиш устида ишлайди.
Мавзуга оид
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
16:40 / 25.09.2024
Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фуқаролар номига кредит олиб, йўқолиб қолди. Бунга шахс айбдорми ёки тизгинсиз тизим?
18:37 / 24.09.2024
Тошкент вилоятида 9 кишининг номига имтиёзли кредит расмийлаштирган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
19:53 / 16.09.2024