Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия парламенти президентлик бошқаруви тўғрисидаги тузатишлар тўпламини маъқуллади
Туркия парламенти депутатлари мамлакат конституциясига тузатишлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллашди. Ҳужжат лойиҳаси мамлакатда президентлик бошқарувини жорий қилишни назарда тутади, деб хабар қилмоқда ТАСС.
Овоз бериш жараёни 21 январь куни бўлиб ўтди. Лойиҳани маъқуллаб 488 депутатдан 339 нафари овоз берган.
15 январь куни Конституцияга киритиладиган тузатишлар биринчи ўқишда қабул қилинган эди.
Янги қонун лойиҳаси президент ваколатларини кескин кучайтиришни кўзда тутади. Хусусан, у вазирлар маҳкамасини бошқариши ёки шахсан бош вазирни тайинлаши мумкин.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025