Мирзиёев: Энг катта вабо – электр энергиясига пул тўламаслик ва иқтисод қилмаслик
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари республикага ташрифи доирасида халқ вакиллари ва фаоллари билан учрашди. Ошкора ва танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда, давлат раҳбари қатор таклифларини билдирди. Хусусан, мамлакат электр энергияси тармоғига зарур бўлган турли ускуна ва жиҳозларни хориждан импорт қилиш ўрнига, республикада қўшма корхона ташкил этган ҳолда ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаётганига эътибор қаратган.
“Шунча йил биз импорт олиб келяпмиз Минэнергода, уни қўшма корхона қилиб Ўзбекистонда ишлаб чиқарса бўлмайдими, бўлади...хоҳламаймиз, нимага?, ўғирлик!”, - деган Давлатимиз раҳбари.
Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистонда электр энергияси таъминотидаги энг жиддий муаммолардан бирига ҳам тўхталиб, фойдаланилган энергия учун ҳақ тўлаш лозимлигини халққа тушунтириш кераклигини таъкидлаган.
“Халққа тушунтириш керак, ишлаб чиқарилаётган электр энергия бедарвоза эмас, бизнинг энг катта вабомиз, ишлаб чиқараётган электр энергияга пул тўламаймиз ва иқтисод қилмаймиз”, - дея қайд этган Президент.
Бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимовнинг маълум қилишича, бу масала, яъни дебиторлик қарздорлиги билан боғлиқ оғриқли масалани ҳал этиш мақсадида, туманлар ҳам шаҳарлардаги каби 5та – ҳоким, ИИБ бошлиғи, прокурор, солиқ ва молия секторларига тақсимланган ҳамда уларга рўйхат тузиб берилган.
Шу билан бирга, 2017 йил 1 августига қадар муддатда газ истеъмолидаги барча дебиторлик қарзи ҳамда электр энергияси бўйича бир чоракда пайдо бўлган 3,9 млрд сўмлик дебиторлик қарзи ундирилади.
Шу ўринда, Давлат раҳбари яна бир таклиф билдирган ва ҳар бир масалани ҳал этишда аниқ-ҳисоб китоб зарурлигини қайд этгани ҳолда, қайси маҳаллада газ қувури ўрнига газ баллонлари берилишини, қайсисида буни иложи бўлмаса, кўмир ёки брикет тақдим этишни йўлга қўйиш кераклигини ва буни халққа очиқ айтиш лозимлигини уқдирган.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024