Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда танасига 258 телефонни ўраб олган контрабандачилар қўлга олинди
Туркия полицияси шанба куни мамлакатнинг жануби-шарқий қисмидаги Битлис вилоятида 258та смартфонларни танасига ўраб олган икки контрабандачини қўлга олди.
Икки контрабандачи полиция хавфсизлик текширувларини ўтказаётган чоғи автобус ичида қўлга олинган.
Битлис вилояти Эрон, Сурия ва Ироқ чегараларидан 250 километр узоқликда жойлашган.
ҚИП (Қурдистон ишчилар партияси) террорчилик ташкилоти аъзолари Туркиядаги террор гуруҳларини таъминлаб туриш учун Ироқ чегараси орқали контрабанда товарларини ўтказишни яхши билишади.
Буни йўқ қилиш ёки тартибга келтириш учун қўйилган қатъий чораларга қарамай, контрабанда чекка ҳудудларда яшовчи инсонлар учун муҳим даромад манбаи саналади.
Полиция контрабандачиларни ҳибсга олмай суд шарти билан озод қилганини маълум қилди. Бироқ товарлар террор гуруҳларини таъминлаш учун контрабанда маҳсулотлари бўлиши эҳтимоли ҳақидаги маълумотни ошкор қилмади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025