Жамият | 21:00 / 23.01.2017
6654
1 дақиқада ўқилади
АҚШда полициячи ўз ҳаётини хавф остига қўйиб ўзганинг ҳаётини сақлаб қолди
АҚШнинг Спокан шаҳри полиция зобити Тим Шверинг ёнаётган машина ичидан бир аёлни чиқариб олиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.
20 январда соат 22 ларда қутқарув хизматига Кимберли Новак исмли аёл қўнғироқ қилиб, ёнаётган машина ичида қамалиб қолганини маълум қилган.
Воқеа жойига биринчи бўлиб Шверинг етиб келган. У тўқмоғи ёрдамида машина ойнасида дарча очган, бироқ машина эшигини оча олмаган. Шунда полициячи аёлни машина ичидан тортиб олган.
"Мен ҳаётимда бунчалик қўрқмаган эдим. Ҳаммаёқ тутун эди ва мен нима қилишни билмасдим", деб эслади воқеани аёл.
Маълум қилинишича, воқеа оқибатида полициячи кичик кесик жароҳатлари олган.