Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қоракўл Зиё-Нур» НТМ ўқувчиси Халқаро олимпиадада кумуш медаль совриндори бўлди

2017 йилнинг 12-18 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган математика фани бўйича Халқаро Жаултиков олимпиадасида 18 мамлакатдан 182 нафар иштирокчи орасида Абдуқаюмов Абдумалик кумуш медаль совриндори бўлди.
Бугунги кун ёшларини билим савиясини ошириш ва мустаҳкамлашда бир қанча нодавлат ўқув марказлари ўз ҳиссасини қўшишда жонбозлик кўрсатмоқда. Юртимиз ёшларини нафақат мамлакатимиз олий ўқув юртлари, балки жаҳон билим саҳнасига олиб чиқишда ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиб келаётган «ҚОРАКЎЛ ЗИЁ-НУР» ўқув маркази қисқа муддат мобайнида юксак марраларни забт этмоқда. Доно халқимизда шундай гап бор: «Тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлмоғи лозим». Марказда ўқув машғулотларини жаҳон ва республика фан олимпиадаси ғолиблари олиб бориши юқоридаги сўзларнинг яққол тасдиғидир.
“Менинг бундай юксак марраларга эришишимнинг асосий сабаби, бугунги кунда юртимизда ёшларимиз учун яратилган шарт шароитлар, кенг имкониятлар, бундан ташқари, марказимизнинг жаҳон талаблари даражасидаги малакали ўқитувчилари жамоасидир”, - деб алоҳида таъкидлаб ўтди халқаро олимпиада совриндори.
Эслатиб ўтиш жоизки, «ҚОРАКЎЛ ЗИЁ-НУР» ўқув марказининг иқтидорли талабаларидан бири ўтган йили Таиланд давлатида бўлиб ўтган 56-Жаҳон олимпиадасида Бронза медали билан ҳам тақдирланган эди.
Батафсил маълумот www.bloktest.uz сайтида.
Манзил: А.Навоий кўчаси, 44-уй
Тел: +998 95 144-89-44, +998 98 124-44-89, +998 90 902-19-44
«Қоракўл Зиё-Нур» НТМ – талабалик гарови!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
09:03 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
11:53 / 06.10.2024