Фан-техника | 18:08 / 23.01.2017
6163
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Янги iPhone ўз эгасини юзидан танийдиган бўлади

KGI Securities таҳлилчиси Мин-Чи Куонинг сўзларига кўра, Apple компанияси юздан таний олиш тизими фойдасига Touch ID технологиясидан воз кечади. MacRumors шу ҳақида маълум қилди. 

Мин-Чи Куо янги авлод iPhone қурилмаларида тиниқ OLED-экранлар жорий этилиши муносабати билан корпусда Home тугмаси ва Touch ID датчиги учун жой қолмайди, деб ҳисоблайди.  Бунинг ўрнига биометрик хавфсиз янги технология ишлаб чиқилмоқда - унга кўра, iPhone қурилмаси олд камера орқали ўз эгасининг юзини смартфон хотирасидаги суратлар билан таққослайди. 

KGI Securities эксперти шунингдек бармоқ излари оптик сканерини ишлаб чиқиш имкони ҳам мавжудлигини инкор этмади. Манбага кўра, у дисплей остига жойлаштирилади ва корпуснинг олди томонидан ортиқча жой олмайди. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид