Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen "дизель можароси" туфайли 652 дилерга 1,2 миллиард доллар тўлаб беради
АҚШ округ судьяси Чарльз Брейер Volkswagen автоконцерни томонидан дилерларга 1,2 миллиард доллар маблағ тўлаб бериши ҳақидаги келишувни тасдиқлади. Бу пуллар “дизель можароси” билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплашга йўналтирилади, деб хабар берди Рейтер.
652 дилернинг ҳар бири 18 ой давомида 1,85 миллион доллар олади.
АҚШда Volkswagen компаниясини дизелли автомобилларни атфосферага чиқарилувчи зарарли моддалар миқдорини атайин пасайтириб кўрсатувчи дастурий таъминот билан жиҳозлаганликда айблашмоқда. Америка ҳукумати концернга мамлакатда 2009-2015 йилларда сотилган 482 минг Volkswagen ва Audi енгил машиналарини қайтариб олиш мажбуриятини юклади.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025