Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube Шимолий Корея дастурлари намойиш қилинадиган икки аккаунтни ўчириб ташлади
YouTube видеохостинги ўз ичига Шимолий Корея янгиликлар ва кўнгилочар дастурларини оладиган икки аккаунтни ўчириб ташлапди. Бу ҳақла NK News сайтига иқтибос келтирган ҳолда NK News хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 17 январда 5 минг киши обуна бўлган, саёҳатчи Эмил Трусковскийнинг аккаунти ўчириб ташланган. У Шимолий Кореяга ташрифларидан роликларни жойлаштириб борган. Шу куннинг ўзида вьетнамлик миллатчи Ву Нам Фыонгнинг канали тўсиб қўйилди. Бу каналда Шимолий Корея телевидениеси роликлари бўлган. YouTube аккаунтларнинг ўчириб ташланишига "улардаги роликлар видоесервис мавзусига мос келмаслигини" сабаб қилиб кўрсатган.
NK News’нинг фикрича, аккаунтлар АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан санкциялари сабабли ўчириб ташланган. Хусусан, 2016 йил мартидан АҚШ фуқароларига Шимолий Кореянинг ғазначилик, тарғибот ва ташвиқот департаменти билан иш олиб бориш тақиқланган.
Аввалроқ YouTube Шимолий Корея давлат телевидениеси каналини тўсиб қўйгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025