Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BBC: Ҳиндистон Эверест чўққисининг баландлигини ўлчайди
Ҳиндистон ҳукумати Эверест (Жомолунгма) тоғининг энг баланд чўққисини ўлчашга қарор қилди. Тахминларга кўра, 2015 йили Непалда содир бўлган даҳшатли зилзила сабаб чўққи пасайган бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда Британиянинг BBC телекомпанияси.
Республика ҳукумат комиссияси раҳбари Сварна Суббараонинг сўзларига кўра, шу мақсадда экспедиция ташкил этилади ва у икки ойдан сўнг, чўққи сари йўл олади. Суббараонинг айтишича, чўққи баландлигини ўлчашга бир ойга яқин, якуний ҳисоб-китоблар учун яна 2 ҳафтача вақт кетади.
Бундан аввал, сунъий йўлдошлар воситасида олинган маълумотлар, Эверест баландлиги Непал зилзиласидан сўнг, бир неча сантиметрга пасайганини кўрсатган. 2015 йил апрель ойида Непалда 7,8 баллик ер силкиниши рўй берган эди. Ўшанда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сони 8 минг кишидан ортиқни ташкил этганди.
Ҳозирда, Хитой ва Непал чегарасида жойлашган Жомолунгма баландлиги денгиз сатҳидан 8848 метр баландликни ташкил этади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
23:43 / 21.05.2025