Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода янги туғилган чақалоқнинг бувилари уни сотмоқчи бўлишди
Бухорода янги туғилган ўғил болани унинг бувиси ва бувисининг онаси 6 минг долларга сотмоқчи бўлишди, деб ёзмоқда "Инсон ва қонун" нашри.
Қашқадарё вилояти Муборак шаҳрида яшовчи Назифа Худоёрова (исмлар ўзгартирилган) Россияга пул топгани кетаётиб, қизи Мужгонани онаси қарамоғига ташлаб кетишга қарор қилади.
"Хавотир қилма. Кўз қорачиғидек сақлайман", деб айтади буви набираси бошини силаб. Қиз учун бувиси беозоргина эди.
"Онажон, огоҳ бўлинг, бирор ҳол юз бермасин", деб илтимос қилган Назифа онасидан.
Кўп вақт ўтмай Назифага қизи ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақидаги гаплар етиб боради. Шундан кейин у ишини ташлаб уйига қайтади.
"Энди нима қиламиз? Одамлар Мужгонанинг ҳомиладорлигидан хабар топса, уят бўлади, ахир турмушга чиқмаган қиз она бўлиши иснод-ку", деб ўзини-ўзи койийди Назифа.
У бироз ўзига келгач, онаси билан бирга қизини Қашқадарёдан Бухорога олиб кетади. Қиз Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида даволанади. Бу тиббий муассасада ишловчи Шохиста Шахриёрова аёлларга уларнинг муаммосини ҳал қилишда ёрдам беришга ваъда беради.
Мужгона кўзи ёригунча Шахриёрованинг уйида яшайди. Тиббиёт ходими бу "савоб ишга" ўз ҳамкасбларини ҳам жалб қилади. Вақти-соати етиб келиб, Мужгона Пешку тумани тиббиёт бирлашмасининг перинатал бўлимида ўғил фарзандни дунёга келтиради.
Бола туғилиши ҳар доим одамлар учун қувончли ҳодисадир. Бироқ буви бўлган Назифа бундан, аксинча, дили хуфтон эди.
Улар боладан тезроқ қутулиб, Қашқадарёга қайтишни исташарди. Болакай учун тезда харидор ҳам топилди. Шахриёрова болани 6 минг долларга баҳолайди. Бироқ у бу қабиҳликни амалга ошира олмади. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ишчилари "Одам савдоси" моддасига тушувчи бу жиноятни фош қилишди.
Умиджоннинг яқинлари, бир оиланинг уч авлод вакили – Махфират Суюнова, Назифа Худоёрова ва Мужгона Худоёрова энди ўз қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришларига тўғри келади.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
16:16 / 16.05.2025