Спорт | 10:59 / 25.01.2017
16232
1 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов янги жамоасида яна гол урди

Хитойнинг «Шангҳай СИПГ» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов янги мавсумга тайёргарлик доирасида ўтказилган навбатдаги учрашувда ҳам гол киритди. Бу ҳақида Tribuna.uz хабар берди.

Шангҳайликлар «Цзиадинг Боцзи» жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирига Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов муаллифлик қилган.

Учрашувда, шунингдек, бразилиялик Халк ҳам иштирок этиб иккита гол киритишга муваффақ бўлган.

Мавзуга оид